Баъзилар учун бу йўқотиш – Байден Трампнинг ғалабаси ҳақида

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден президентлик сайловларидан кейинги мурожаатида ҳокимият Дональд Трампга тинч ўтишини таъминлашини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Байден Трамп билан суҳбатлашиб, ҳаммасини келишиб олганини, ҳокимят унга тинч йўл билан ўтишини билдирди.

“Кеча мен сайланган президент Трамп билан гаплашиб, уни ғалабаси билан табрикладим. Ва мен уни бутун маъмуриятимни тинч ва тартибли ўтишига ишонтирдим. Америка халқи бунга лойиқдир”, деган амалдаги Президент.

Оқ уй раҳбари сайловолди пойгасидан чиққанидан кейин унинг ўрнини эгаллаган вице-президент Камола Ҳаррис билан ҳам суҳбатлашганини айтди.

“У илҳомлантирувчи кампания ўтказди ва ҳамма мен бошиданоқ ҳурмат қилган нарсани кўрди: унинг характери”, деди Байден.

Президент, шунингдек, номзодлар бир-бири билан рақиб эмаслиги, аслида оддий сайловларда катта-кичик йўқотишлар бўлишини ҳам эслатиб ўтган.

Амалдаги Президент ўз жамоаси аъзолари ва Демократик партиядаги сафдошларига ҳам мурожаат қилди.

“Биламан, бу қийин давр. Сизга оғир. Мен сизни эшитяпман ва кўриб турибман. Аммо биз эришган барча ютуқларни унутманг”, деди АҚШ Президенти.

Байден мурожаат давомида ўзи ўтказган президентлик даври “жуда тарихий” бўлганини, америкаликларнинг ҳаётини яхшилаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилганини ҳам эслаб ўтди. Байден бу “дўстона мунозара” Америка тарихида доим такрорланишига ҳам тўхталди.

“Биласизми, Американинг руҳи учун кураш биз ташкил топганимиздан бери доимо давом этган мунозара бўлиб келган ва бугунги кунда ҳам у жуда катта аҳамиятга эга. Биламан, баъзи одамлар учун бу ғалаба қозониш, аниқ нарсани айтиш вақти. Бошқалар учун бу йўқотиш вақти”, деди Президент

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод, мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Камола Ҳаррис Вашингтондаги Гарвард университетида сайловдаги мағлубиятдан кейин илк нутқини сўзлаб, ўз мағлубиятини тан олган эди. У чиқиши давомида ўз тарафдорлари, жамоаси, эри ва Президент Жо Байденга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирганди. Шунингдек, вице-президент аллақачон Дональд Трампга қўнғироқ қилгани ва ҳокимиятни бошқариш жараёнида унга ёрдам беришга ваъда берганини ҳам айтган эди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Трамп Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг