Баъзи турдаги машиналар учун “растаможка” бекор қилинди
Жамият
−
23 Июль
42488Ўзбекистонда 2025 йил 1 августгача туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
2025 йил 1 августгача туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади.
Туризм қўмитаси томонидан рўйхати шакллантириладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, маданият ва санъат вакиллари иштирок этади.
Бунда, 2025 йил 1 январдан:
- халқаро туризм ярмарка ва кўргазмалари учун ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетидан 1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратилади;
- фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади;
- ҳунармандларнинг халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларидаги павильон ижараси, уларда намойиш этиладиган маҳсулотларини ташиш ва авиачипта харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь