Баъзи ОТМларда талабаларга стипендия тўлаб берилмаяпти. Вазирлик изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда айрим олий таълим муассасаларида, жумладан, Ўзбекистон Миллий университети, Консерватория, Санъат ва маданият институти, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университетларида талабаларга стипендия тўловлари ўз вақтида тўланмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирилигининг матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Билдирилишича, ҳозиргача барча олий таълим муассасаларининг юқори курс талабаларига стипендиялар тўлаб берилган. Айрим олийгоҳларда 1-босқич талабаларига стипендия тайинлаш бўйича тегишли буйруқларни расмийлаштириш ва банк пластик карталарини очиш жараёни кечиккани сабабли тўловлар амалга оширилмаган.

Вазирлик баёнотида қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур буйруқлар тўлиқ расмийлаштирилмоқда ва барча олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тўловлари жорий ҳафта якунига қадар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига махсус стипендия тўланиши ҳақида хабар берилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ОТМ талаба стипендия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг