Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди
Спорт
−
10 Март
4301Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 5 апрель куни ўтказади. Бу ҳақда боксчининг ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Ўша куни Жалолов Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Top Rank” томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча Жалоловнинг рақиби кимлиги аниқ эмас.
Қайд этиш жоиз, февраль ойи бошида Жалолов профессионал боксдаги 15-жангини ўтказиши керак эди, бироқ боксчининг жанги лабидаги учуқ сабаб бекор қилинди.
Маълумот учун, 30 ёшли Жалолов профессионал боксдаги фаолиятида 14 та жанг ўтказиб, барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. У профрингдаги сўнгги жангини 2023 йилда Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди.
LiveБарчаси