Баҳодир Жалолов BRICS ўйинларини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
20 Июнь
7371Кеча, 19 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган 5-BRICS спорт ўйинларининг бокс баҳслари бошланди.
+92 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов дастлабки жангида хитойлик Ремула Абудурихитини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
-71 кг вазнда мусобақада иштирок этаётган Ҳавасбек Асадуллаев, ўзининг биринчи баҳсини афғонистонлик Фаразаҳмат Амирига қарши ўтказди ва қийинчиликсиз ғалабага эришди. -60 кг вазнда эса Дилшод Абдумуродов озарбайжонлик Мақсуд Ҳасметовни мағлубиятга учратди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонликлардан -92 кг вазнда рингга кўтарилган боксчи Мадиёр Сайидраҳимов, ўз баҳсида қирғизистонлик Бакит Токтосундан устун келди.
Аёллар ўртасида Саидахон Раҳмонова, Сабина Бобоқулова, Рашида Тагирова, Ҳадичабону Абдуллаева ва Диёрахон Абдумманобова илк босқичдаёқ мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашди.
Ўзбекистонлик аёл боксчилардан -75 кг вазнда Азиза Зокирова ва -54 кг вазнда Нигина Ўктамова ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олди.