Бэйл Мадриддан ортга қайтиши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Лондоннинг “Тоттенҳем” клубига қайтиб кетиши мумкин. Бу ҳақда “Euro-football” нашри хабар тарқатди.

Хабарингиз бор, Уэлс терма жамоаси футболчиси “Тоттенҳем” сафида 2007/13 йилларда тўп сурган эди. Лондонликлар раҳбарияти собиқ футболчиси учун “қироллик клуби”га 60 млн евро таклиф қилмоқда. Футболчи ва испан гранди ўртасида тузилган шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун Гарет Бэйл 2013 йилда 100 млн евро эвазига “Реал” сафига келиб қўшилган эди. Ўтган мавсумда футболчи клуб сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол киритган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенҳем Реал Гарет Бэйл

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг