AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотлар очиқланди

Олам

image

2024 йилнинг декабрь ойида Озарбайжоннинг  AZAL авиакомпанияси самолёти ўққа тутилган вақтда хизматда бўлган барча россиялик ҳарбий хизматчиларнинг исмлари маълум бўлди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг “Minval” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ракета билан самолётга зарба берилган пайтда навбатчилик қилган россиялик ҳарбийларнинг исмлари аниқланган. Уларнинг орасида 51-ҳаво мудофааси дивизияси капитани Дмитрий Пудовкин, Жанубий ҳарбий округ штаби подполковниги Владимир Яновский ҳамда 4-гвардия ҳаво кучлари ва қўмондонлик пункти полковниги Геннадий Эременко бор.

Энг жиддий айблов эса генерал-майор Александр Толопилога қаратилган. Маълум қилинишича, айнан у ҳаво нишонига зарба бериш ҳақида бевосита буйруқ берган. Подполковник Николай Орлянский бу кўрсатмани қабул қилиб, навбатдаги буйруқни капитан Пудовкинга етказган.
“Astra” Telegram-канали ҳам бу ҳарбийлар армиядаги фаол шахслар эканини тасдиқловчи маълумотлар базасига асосланиб, хабар тарқатган.

Мазкур ҳалокат икки давлат ўртасида дипломатик инқирозни келтириб чиқарди. 19 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Россия томон етти ой ичида бирор аниқ жавоб бермаганини билдириб, халқаро судга мурожаат қилишга тайёрликларини айтди.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу масалада тергов ишлари давом этаётганини таъкидлаган. Унга кўра, Москва барча расмий қарорларни кутмоқда ва Озарбайжоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тан олади. Бироқ Песков икки давлат ўртасидаги ҳозирги таранглик вақтинчалик бўлишига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон самолёт AZAL

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг