Айни дамда карантинда сақланаётганлар ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида 44 455 фуқаро карантинда сақланмоқда. Бу кечаги кўрсаткичдан деярли 600 нафарга кам ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 22 май куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов брифинг давомида маълум қилди.

“Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 44 455 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда“, дейди Ботиржон Қурбонов.

Тиббий назоратга олинганлардан:

26 009 нафар фуқаро – уй шароитида,

18 446 нафар фуқаро – стационар шароитда сақланмоқда.

Қайд этиш керак, стационар шароитда карантинда сақланаётганлар кечагидан кўра қарийб минг нафарга кўпайган. Уйда сақланаётганлар эса, аксинча, камайган.

Шунингдек, бир сутка давомида 11,1 минг нафар фуқародан коронавирус учун тест олинган. Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ҳозирга қадар жами 551 мингга яқин тест синовлари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг