Аёлларни чет элга фоҳишаликка юбориш билан шуғулланиб келган 22 яшар жиззахлик йигит қўлга олинди

3-саҳифа

image

Жиззахда ўзбекистонлик аёлларни мунтазам равишда БАА, Малайзия ва Таиланддаги фоҳишахоналар ва тунги клубларга ишга жойлаштириш билан шуғулланиб келган 22 яшар йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳри Халқобод маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.Б. одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги аниқланган. 

Маълум бўлишича, Х.Б. Бирлашган араб амирликлари, Малайзия ва Таиландга мунтазам бориб, тунги клуб ва фоҳишахоналарга Ўзбекистонда яшовчи аёлларни жўнатиш билан шуғулланган.

Чунончи, Instagramm тармоғида профил очиб, Фарғона, Самарқанд, Сухондарё, Бухоро ва Жиззах вилоятида яшовчи хотин-қизларни Тошкент шаҳрида яшовчи шериги орқали чет элга жўнатган. Аёллар хорижга боргач, Х.Б. уларнинг ҳар биридан 8 минг АҚШ доллари талаб қилган, бунга рози бўлмаганларни маҳаллий жиноятчиларга топшириб юбориш билан таҳдид қилган.

Жабрланувчилар чет тилини билмаганликлари, хориж қонунларидан бехабарликлари ҳамда қайтиш учун пуллари йўқлиги сабаб Х.Б.нинг шартларига кўнишган. Айни вақтда айбланувчининг 20 нафар хотин-қиздан шаҳвоний мақсадларда фойдаланганлиги аниқланди. Хусусан, Таиландга сотилган 12 нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, 9 нафар жабрланувчидан аризалар олинган.  

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси фоҳишабозлик

Баҳолаганлар

1467

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг