Аёллар Олий лигаси тўпурари ва энг яхши мураббий аниқланди

Спорт

image

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Аёллар футболи бўйича “Олий лиганинг энг яхши футболчиси” ва тўпурари соврини Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиси ва “Сўғдиёна-W” сафида чемпионат тўпурари Диёра Хабибуллаевага насиб этди.

Хабибуллаева жиззахликлар сафида жорий мавсум 19 та учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу борада у 31 та гол урган жамоадоши ганалик Фусейна Мумуни ҳамда 30 та гол урган “Бунёдкор-W” аъзоси Дилдора Нозимовани ортда қолдиришга эришди.

Аёллар футболи бўйича “Олий Лиганинг энг яхши мураббийи” сифатида Шерали Бобоқулов тан олинди. У ушбу мавсумда “Сўғдиёна-W” жамоаси билан биргаликда Олий лига олтин медали ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Шунингдек, жорий мавсумда халқаро майдонларда учрашувлар бошқариш бўйича етакчига айланган мутахассис, 2021 йилда Осиё чемпионлар лигаси, Жаҳон чемпионати саралашининг энг муҳим учрашувлари, шунингдек, Саудия Арабистони ва Кувайт чемпионати баҳсларида ишлаган рефери – Илгиз Танташев “Йил ҳаками” совринига лойиқ кўрилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uz Football Awards-2021

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made