Аёллар футболи қироли охирги марта ЖЧда иштирок этади
Спорт
−
04 Июль 2023
3920Жорий йилнинг 20 июлидан 20 августигача Янги Зеландияда футбол бўйича аёллар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Ушбу мундиал бразилиялик афсонавий футболчи Марта учун сўнгги дунё биринчилиги бўлади.
“Мен бошқа нарсаларга эътиборни қаратиш вақти келганини тушунаман. Шунча йилни терма жамоада ўтказганимдан хурсандман. Яна Жаҳон чемпионатида иштирок этиш мен учун мантиққа тўғри келмайдиган ҳодисадир”, дейди Марта.
37 ёшли Марта 2006, 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда FIFA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. У 2002 йилдан бери Бразилия терма жамоасида ўйнаб келмоқда ва термада 160 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 112 та гол урган. У олтита Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Марта 2007 йилда терма жамоа билан мундиаллардаги энг яхши натижани қайд этган. Хитой мезбонлик қилган чемпионатда Бразилия терма жамоаси финалгача боришни уддалаб, якунда кумуш медалларга эга чиққанди.
LiveБарчаси