Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби ўзгарди
Жамият
−
11 Март 2019 15963 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 мартдаги қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:
- ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
- миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;
- тиббий маълумотнома;
- транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.