1 декабрдан йўлдаги қоидабузарликлар учун жарима миқдори ошади
Жамият
−
20 Ноябрь 2023
14540Ўзбекистонда 1 декабрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилади. Жарималар нархининг ошиши базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг ўзгариши билан боғлиқ.
Маълумки, БҲМ 1 декабрдан 3 фоизга кўпайиб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Шундай қилиб, янги тартибга кўра, турли хил йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори қуйидагича бўлади:
- Хавфсизлик камарини тақмаганлик – 170 000 сўм;
- Техник кўрикдан ўтказиш қоидаларини бузганлик, биринчи тиббий ёрдам қутиси йўқлиги – 170 000 сўм;
- Керакли ҳужжатларсиз автомобилни бошқариш – 340 000 сўм;
- Суғурта йўқлиги – 340 000 сўм;
- Светофорнинг қизил чироғида ўтиш – 680 000 сўм;
- Нотўғри тўхташ жойи – 680 000 сўм;
- Автомобилни бошқаришда мобил телефондан фойдаланиш – 1 020 000 сўм;
- Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 1 700 000 сўм;
- Белгиланган тезликдан 20 км/соатга ошиб кетиш - 340 000 сўм;
- Белгиланган тезликдан 20-40 км/соатга ошиб кетиш - 1 700 000 сўм;
- Тезликни 40 км/соат дан ортиқ ошириш – 3 060 000 сўм;
- Қарши чизиқда ҳаракатланиш – 3 400 000 сўм;
- Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш – 8 500 000 сўм ва 3 йилгача автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
- Тегишли рухсатномасиз ойналарни қорайтириш – 8 500 000 сўм.
Жарималардаги ушбу ўзгаришлар 2023 йил 1 декабрдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармони билан жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилганди.
LiveБарчаси