Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
18 Июль 2020
28173Бугун, 18 июль куни Маданият вазирлиги ходими коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди ва таъзия билдирди.
“Маданият вазирлиги жамоаси заҳматкаш, ёш ходимларидан бирини йўқотганидан чуқур қайғуда”, дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан бўлган 1988 йилда туғилган Акмал Бахтиёрович Ирисов оламдан ўтди.
Айни пайтгача у Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил, молия ва бухгалтерия бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шифокорлар томонидан унга ўткир нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, COVID-19 ташхислари қўйилган.
“Маданият вазирлиги томонидан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дея ҳамдардлик билдирган вазирлик.
Аввалроқ, ички ишлар ва Адлия вазирликлари тизимидаги ходимлар коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь