Австриядаги ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олди
Жамият
−
26 Март 2020 10084 1 дақиқа
Австрияда Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Авазбек Хожиметов маълум қилди.
“Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамиз доимий назоратида”, деди Хожиметов.
Аввалроқ, Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавирус юқтириб олгани хабар берилганди.
Маълумот учун, Австрияда 6001 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 42 нафари вафот этган ва 9 нафари касалликдан фориғ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025