Кореядаги ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олди

Олам

image

Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяда коронавирус юқтириб олган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Кореяда рўйхатга олинган коронавирус юқтирган беморларнинг 60 нафари чет эллик эканлиги аниқланди. 

Улар орасида 38 нафар хитойлик, 7 нафар америкалик, 2 нафар Мўғулистон фуқаролари, Aргентина, Aвстралия ва Таиланд ҳамда 1 нафар Ўзбекистон, Индонезия, Япония ва Польша фуқаролари мавжуд.

Ҳозирча беморлар аҳволи ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли уни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди. Бу вирус бир эмас, бир нечта давлатларни тўлақонли қамраб олганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 145 давлатга кириб борди. 

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.

Айни вақтга қадар коронавирус билан хасталанганлар дунё миқёсида 145 995 кишини ташкил этмоқда 5 440 киши вирусдан вафот этди. Шунингдек, 72 553 киши ушбу хасталикдан фориғ бўлди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг