Австрия 14 ёшгача бўлган қизларга ҳижоб ўрашни тақиқламоқчи

Олам

image

Австрия ҳукумати 14 ёшгача бўлган мактабда таҳсил олаётган ўқувчи қизларга ҳижоб ўрашни тақиқламоқчи. Бу ҳақда мамлакатнинг Ёшлар ва оила ишлари бўйича вазири Клаудия Плакольм Австрия матбуот агентлигига берган интервьюсида сўз очди.

Плакольмнинг айтишича, ҳижоб ўрашни расмий равишда тақиқлаш билан бирга зарурат туғилганда ўқувчиларга ота-оналар билан суҳбатни ҳам ўз ичига олган психологлар ёрдами кўрсатилади. Бундан ташқари, мактаб болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органларини ҳам жалб қилиши мумкин.

“Менга аёнки, бу болаларни ҳимоя қилиш масаласи. Мен учун бу диний сабабга эга эмас, чунки рўмол, айниқса, 14 ёшдан кичик болалар учун керак эмас. У Исломда ҳам мажбурий ҳисобланмайди. Режалаштирилаётган ҳижоб ўрашни тақиқлаш бу дин масаласидан кўра болаларнинг фаровонлиги масаласидир”, дейди Клаудия Плакольм.

Ҳижобини ечмаган қизларга нисбатан чора қўлланилиши ёки қўлланмаслиги ва бу тартибнинг қачондан кучга кириши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владимир вилоятидаги мактабларда ўқувчиларнинг диний мансублигини кўрсатувчи кийим, жумладан, ҳижоб ва ниқоб кийиш тақиқланганди. Қарор Светлана Болтунова – ўлканинг Таълим ва ёшлар сиёсати вазири томонидан имзоланган. Вазирлик ўзининг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида диний кийимдаги тақиқ Россиянинг “черков давлатдан, жумладан, дунёвий таълим соҳасидан ажратилган” дунёвий мамлакат эканлиги билан боғлиқлигини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Австрия ҳижоб Клаудия Плакольм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг