Авиаҳалокат қурбони бўлган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди
Жамият
−
02 Декабрь 2019
9480Аввалроқ, Канаданинг Онтарио провинциясида самолёт ҳалокатга учраши натижасида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу авиаҳалокат бўйича қўшимча маълумот берди. Унга кўра, Онтарио провинсиясида самолёт ҳалокатга учраган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган, самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Торонто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган.
Aйни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Элчихона Канада ТИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Торонто шаҳри ва Техас штатидаги (AҚШ) ўзбек диаспораси билан яқин алоқада бўлиб турибти.
Таъкидланишича, бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Торонто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.
Элчихонага бутун дунёдан таъзия сўзлари етиб келмоқда. Канаданинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Aнник Гуле барча канадаликлар номидан авиафалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳар томонлама ёрдам ва зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. AҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари томонидан Ўзбекистон элчихонаси саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун элчихонада тезкор телефон рақами очилган: +1 (202) 887-5300 (ички рақам 1), +1 (202) 251-8298 (мобил), шунингдек consul.washington@mfa.uz электрон почта манзили.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь