ТИВ Канадада ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берди

Олам

image

Аввалроқ, Канадада 7 нафар ўзбекистонлик авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур маълумотни тасдиқлади. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, воқеа 27 ноябрь куни Канаданинг Онтарио провинциясида юз берган.

Олинган маълумотларга кўра, самолёт Отабек Облоқулов томонидан бошқарилган, у турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди, шунингдек, бошқа қариндошлари билан бирга дам олиш кунларини ўтказиш учун Торонто шаҳридан Кингстон шаҳрига йўл олган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қулашининг сабаби ноқулай об-ҳаво бўлиши мумкин.

Картинки по запросу 7 Dead After Small Plane Crashes In Canada

Элчихона томонидан кўрилган шошилинч чоралар, жумладан, Кингстон шаҳри полицияси билан олиб борилган музокаралар натижасида барча қурбонларнинг шахси аниқланган.

Элчихона консуллик ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўраётгани айтилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат ўзбекистонлик Канада

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг