Теннис. Бартига AO ярим финали учун 1 соат етарли бўлди
Спорт
−
25 Январь 2022
2379Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси австралиялик Эшли Барти Австралия очиқ чемпионатининг чорак финалида қийинчиликсиз ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Унга WТА рейтингида 21-ўринни эгаллаб турган АҚШ вакиласи Жессика Пегула рақиблик қилди. 1 соат 4 дақиқа давом этган учрашувда 6:2, 6:0 ҳисобида Бартининг қўли баланд келди.
Барти олти марта “эйс” зарбасини амалга оширди ва иккита қўш хатога йўл қўйди. 24 ёшли австралиялик теннис маликаси ярим финалда яна бир АҚШлик – Мэдисон Кейсга қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Эшли Барти Австралия очиқ чемпионатида ғолиб бўлмаган, бироқ “Ролан Гаррос” (2019) ва “Уимблдон” (2021) турнирларида чемпионликни қўлга киритган.
Маълумот учун, Австралия очиқ чемпионати жорий йилнинг 30 январь куни якунланади. Яккалик баҳсларида ғолиб бўлган теннисчи 2000 рейтинг очкоси ва 2,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади.
LiveБарчаси