Теннис. Нигина Абдураимова 100 минг долларлик турнирда иштирок этади

Спорт 1575
image

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Нигина Абдураимова Британиянинг Шрусбери шаҳридаги ITF W100 мусобақада иштирок этади. Ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси эса жами 100 000 долларни ташкил этади. 

Илк босқичда Абдураимова япониялик Мисаки Доига қарши кортга чиқади.  Ҳозирги вақтда ўзбекистонлик теннисчи WTA рейтингида 173-ўринни эгаллаб турган бўлса, Япония вакиласи 150-ўринни банд этган.

Шунингдек, Абдураимова мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этади. Польшалик Паула Кания-Чодун билан тандем ҳосил қилган Нигина илк босқичда руминялик теннисчилар Моника Никулеску ва Елена Габриэла Рьюз билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Нигина Абдураимова ва япониялик Мисаки Дои баҳси эртага, 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:00 старт олади.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×