Прокуратура тизими ходимлари орасида коронавирусдан илк ўлим қайд этилди
Жамият
−
22 Июль 2020
24767Бугун, 22 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Ҳакимбой Аширович Ҳалимов вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ҳакимбой Ҳалимовда бир неча кун аввал коронавирус инфекцияси аниқланган экан.
1954 йилда туғилган Ҳакимбой Ҳалимов узоқ йиллар прокуратура органларида самарали меҳнат қилган. Хусусан, у Бош прокурор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2017-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси бошлиғи сифатида ҳам фаолият олиб борган.
LiveБарчаси