“Атлетико”ни яна бир етакчи ҳимоячи тарк этмоқда

Спорт

image

Испаниялик футболчи Хуанфран жорий ёзда Мадриднинг “Атлетико” клубини тарк этишга қарор қилди. Жамоа ҳимоячиси ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи эканлигини раҳбариятга билдирган.

Маълум бўлишича 34 ёшли футболчи “Атлетико”нинг шартнома узайтириш бўйича таклифини рад этган. Хабарингиз бор, Хуанфрандан олдин жамоа сардори Диего Годин ҳам клубни тарк этиб, Миланнинг “Интер” клуби билан шартнома тузган эди.

Маълумот учун, Хуанфран 2011 йил қишда "Осасуна" жамоасидан “Атлетико”га ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Хуанфран

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг