“Атлетико” мухлислари Мадрид дербисига ниқоб кийиб бормоқчи
Спорт
−
26 Сентябрь
1602“Атлетико Мадрид” мухлислари “Реал Мадрид” билан дербига “қаймоқранглилар” вингери Винисиус Жуниорни ҳақорат қилиш учун бир марталик ниқоб кийиб боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Diario” хабар берди.
Манбага кўра, “матрасчилар” ашаддий ишқибозлари ижтимоий тармоқларда фаол тарзда шахси аниқланмаслиги ва Винисиусни ҳақорат қилиш имкониятига эга бўлиш учун бошқа мухлисларни ҳам ўйинга ниқоб кийиб келишга чақирган.
Маълум бўлишича, тармоқларда Винисиусга қарши фаол равишда ирқчи хабарлар тарқатилмоқда. Мухлислар гўёки маймун кўринишини акс эттириб, бу орқали Винисиусни ғашини келтиришни режа қилган.
Қайд этиш жоиз, Винисиус вақти-вақти билан Испаниянинг турли стадионларида ўйнаб, ирқчилик намойишларига дуч келади.
Испания Ла Лигасининг 8-тури доирасида “Атлетико” - “Реал” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да “Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.