Атлантикада бортида 20 киши бўлган қайиқ йўқолиб қолди
Олам
−
03 Январь 2021
5262Атлантика океанида Багам ороллари ва Флорида соҳиллари орасида 20 киши бўлган қайиқ йўқолиб қолди. Бу ҳақда ТСН хабар берди.
Моторли қайиқ ўтган йилнинг 28 декабрь куни Бимин оролини тарк этган ва 130 км узоқликдаги Уорт кўлида тўхташи керак бўлган.
Бироқ 29 декабрда соҳилбўйи қўриқлаш хизмати қайиқ белгиланган вақтда портга келмаганидан огоҳлантирилган.
Шундан сўнг, бир неча кун давомида икки давлат ҳамкорликда 44 минг квадрат километр майдонда ҳаво ва денгиз йўллари орқали қидирув ўтказган. Аммо 1 январь куни қидирув ҳаракатлари тўхтатилган.
LiveБарчаси