Атамбоевга янги айбловлар қўйилди
Олам
−
13 Август 2019
9697Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ Президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларда айблов эълон қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура вакили Замир Бейшекеев маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, Атамбоев қотилликдан ташқари, оммавий тартибсизликлар уюштириш, гаровга олиш ва ҳокимият вакилларига нисбатан куч ишлатишда айбланяпти. Собиқ давлат раҳбари бутун умрга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Аввалроқ, Алмазбек Атамбоев давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда айблангани ҳақида хабар берган эдик.