Атамбоев Дубайга учиб кетди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда “24.kg” агентлиги унинг яқинларига таяниб хабар берди.  

Қайд этилишича, Алмазбек Атамбоевга унинг ўғли Қодирбек ҳамроҳлик қилмоқда. 

“Алмазбек Атамбоев бугун соат 6:34 да Бишкек-Дубай йўналишида парвоз қилди. Кейин у даволаниш учун Испанияга учиб кетади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 февраль куни собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоев қамоқдан озод этилди. Маълум бўлишича, унга нисбатан қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод этилгани бўйича жиноят иши янги суд муҳокамасига юборилган. Олий суд аввалги ҳукмларни бекор қилди. Собиқ президентга даволаниш учун мамлакат ташқарисига чиқишга ҳам рухсат берилди. У 2019 йил август ойидан бери ҳибсда (2020 йил октябрь воқеалари чоғида бир неча кун озодликка чиқарилган, кейин яна ҳибсга олинган).


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг