Қирғизистоннинг собиқ Президенти қамоқдан озод этилди (видео)
Олам
−
14 Февраль 2023
12974Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод этилди. Бу ҳақда республика Социал-демократлар партияси раиси Темирлан Султонбековга таяниб, “Interfax” маълум қилди.
“Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев озод қилинди”, деб ёзган Султонбеков ижтимоий тармоқларда.
Бундан ташқари, Атамбоев тарафдорлари унинг Қирғизистондан ташқарига даволаниш учун кетиш рухсатномасини узайтиришга эришган.
Бугун, 14 февраль куни суд томонидан унга даволаниш учун хорижга кетишига рухсат берилган.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Атамбоев иккита операцияни ўтказиши керак, шундан сўнг у даволаниш ва реабилитация курсидан ўтиши лозим.
Маълумот учун, 2020 йилда Атамбоев 2013 йилда криминал бошлиқ Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилингани билан боғлиқ иш юзасидан 11 йилу икки ойга озодликдан маҳрум қилинганди.
Бундан ташқари, Атамбоев 2019 йилнинг 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида содир бўлган тартибсизликлар, коррупция ва “пул ювиш”, Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш билан боғлиқ ишлар билан айбланган.
2022 йил 16 июнь куни Атамбоев Бишкекдаги Калис-Ордо турар-жой массивида мактаб қурилиши ва Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш бўйича жиноий иш бўйича оқланган эди.
2022 йил 28 июнь куни эса Бишкекнинг Первомайский туман суди Атамбоевни 2020 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликлар уюштирганлик ишида жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқлаган.
LiveБарчаси