AstraZeneca вакцинаси номи ўзгартирилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

AstraZeneca инглиз-швед фармацевтика компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси номи Vaxzevria деб ўзгартирилди. Бу ҳақда Европанинг тиббиёт агентлиги веб-сайтида хабар берилган.  

Вакцина номини ўзгартириш уни қабул қилган одамларда хавфли асоратлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалгани фонида содир бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилиб, баъзиларнинг вафот этиши ортидан Европанинг қатор ривожланган давлатлари препаратни қўллашни тўхтатиб қўйганди. 

Бироқ, кейинчалик Европанинг дори-дармон регулятори (ЕМА) ушбу препаратнинг хавфсизлигини тасдиқлади. 

Швеция расмийлари вакцинанинг қайта номланиши қадоқнинг ташқи кўринишидан бошқа ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг