Асрнинг энг яхши шахматчиси маълум бўлди

Спорт

image

Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен асрнинг энг яхши шахматчиси деб топилди. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ўз саҳифасида эълон қилди.

Ҳозирда 33 ёшни қаршилаган Карлсен Халқаро шахмат федерацияси рейтинг жадвалида 1-ўринда бормоқда. У 2013 йилда классик шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди ва бу унвонни тўрт марта ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.

Ҳозирда Карлсен ва у бошчилигидаги Норвегия жамоаси Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этмоқда. 9 та турдан кейин Норвегия жамоаси 12 очко жамғариб, 23-ўринда бормоқда. 9-турда Карлсен 1-тахтада Словения вакили Владимир Федосеэвга имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made