Асқар Акаев юртига қайтадими? У Жээнбеков ва бошқалар ҳақида гапирди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президент Aсқар Aкаев ўзининг собиқ рақиблари Феликс Кулов, Ўмурбек Текебаев ҳақида фикр билдирди ва амалдаги Президент Сооронбай Жээнбековнинг фаолиятига баҳо берди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда.

 Aкаевга кўра, амалдаги Президент самарали ишламоқда.

"Биз Сооронбай Жээнбеков барча саъй-ҳаракатларни мамлакат тараққиёти учун йўналтираётганини кўрмоқдамиз. У қийинчиликларга дуч келмоқда ва уларни муносиб қабул қилиши ва бошқа муаммоларнинг олдини олиш керак. Халқимиз бу борада унга ёрдам бериши керак" деди Aкаев.

Собиқ Президент Ўмурбек Текебаевни энг тажрибали депутат деб билади.

"Aгар уни энг тажрибали депутат деб атасам, янглишмайман. У Парламентнинг ишида фаол қатнашган ва қонунчилик жараёнига катта ҳисса қўшган. Сўнгги йилларда у сиёсий таъқибларга учраган. Энди у ва Садир Жапаров ўзини оқлай олади деб тахмин қилишимиз мумкин", деди Aкаев.

Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, у Феликс Кулов билан ҳеч қандай алоқада эмас, аммо унинг Қирғизистонга қайтиши учун кўрсатаёган ёрдами учун миннатдор.

"Яқинда мен Aкаевнинг мамлакатга қайтиши кераклиги ҳақида унинг фикрини эшитдим. Бунинг учун унга миннатдорчилик билдирмоқчиман", деди собиқ Президент.

Таъкидлаш керакки, Aсқар Aкаев амалдаги Президентга нисбатан биринчи марта хушомад қилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Асқар Акаев Жеенбеков

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг