“Қўшни ривожланса, ҳаммага яхши”. Иқтисодчи Акаевни танқид қилди
Local
−
30 June 6137 1 minute
Аввалроқ, Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов давридаги ёпиқ сиёсат қўшни давлатлар тадбиркорлари учун қўшимча имкониятлар яратганини айтган эди. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳам мазкур фикрларига жавоб қайтарди.
Беҳзод Ҳошимов қўшни давлатнинг ривожланиши барча учун фойдали эканини қайд этган.
“Қўшни мамлакат ривожланса, ҳаммага яхши. Бунинг иккита талаби бор: биринчиси қўшнилар ўртасида яхши сиёсий муносабатлар бўлиши, иккинчиси эса очиқ чегаралардир. Шунинг учун, ўйлайманки, Каримовнинг иқтисодий қарорлари нафақат Ўзбекистонни қашшоқлаштирди, балки бошқа қўшниларимизга ҳам зарар келтирди”, деб ёзган у.
Маълумот учун, Асқар Акаев 2005 йил 24 март воқеаларидан кейин Қирғизистонни тарк этган ва ўша йилнинг 3 апрелида расман истеъфога чиққан. 2021 йилда у “Қумтор” олтин кони бўйича жиноят иши доирасида кўрсатма бериш учун Қирғизистонга келган ва ўшанда лойиҳани амалга оширишда йўл қўйилган хатолар учун халқдан ошкора узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик иқтисодчи Миркомил Холбоев ҳам Акаевнинг фикрларига жавоб қайтарган эди. У Ўзбекистоннинг ёпиқ сиёсати мамлакатнинг ўзига зарар келтиргани шубҳасизлигини, аммо бу ҳолат Қирғизистон ва Қозоғистонга фойда бергани ҳақидаги фикр ҳақиқатга тўғри келмаслигини қайд этганди.
Live
All