Асака заводи фаолияти тўхтатилиши машиналар нархига таъсир қиладими?

Жамият

image

Аввалроқ, "UzAutoMotors"нинг Асакадаги автомобиль ишлаб чиқариладиган заводи 2021 йилнинг январь ойида ишламаслиги ҳақида хабар берган эдик.

"UzAutoMotors" заводида ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиш бўйича жамоатчилик орасида хавотир ортиб бораётганлиги сабабли компания қўшимча маълумот берди.

Унда қайд этилишича, тўхтатиб туриш ишлаб чиқариш линияларида йиллик режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш билан боғлиқ.

Шунингдек, тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича расмийлаштирилган шартномалардаги барча мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини маълум қиламиз. Режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш, илгари шартнома қилинган автомобилларнинг нaрхи вa еткaзиб бериш жaдвaлигa таъсир қилмайди.

“Ушбу тадбир доирасида асосий ва ёрдамчи технологик ускуналар ва жиҳозларни, коммунал хўжаликларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини профилактик текшириш, модернизация ва техник хизмат кўрсатиш ишларини олиб бориш, шунингдек ишлаб чиқариш линиясини модернизация қилиш доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилади”, дейилади компания хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAutoMotors

Баҳолаганлар

575

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг