“UzAutoMotors” Асака заводи январь ойида фаолиятини тўхтатади

Жамият

image

Ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида “UzAutoMotors” Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” расмий сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, GM компаниясидаги ҳамкорлар билан самарали ишлар олиб борилган, натижада “UzAutoMotors” расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритган. Келгуси яқин йилларда GM тизимидаги энг юқори BIQ NEXT сифат даражасини олиш мақсад қилиб олинган.

Шу билан бир вақтда, Республиканинг барча ҳудудларидаги ”Chevrolet” дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини “Chevrolet” брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган эди. Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг шартномалари бекор қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

“UzAutoMotors”

Баҳолаганлар

2283

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг