Машиналарга “растаможка”ни пасайтириш керакми? – Сўз Умурзоқовга
Жамият
−
21 Декабрь 2021
15913Ўзбекистонда хориждан автомобиллар олиб кириш учун ўрнатилган божлар масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов “Тошкент ёшлар форуми –2021” даги иштироки вақтида маълум қилди.
QALAMPIR.UZ мухбири Форум доирасида ўтказилган “Инвестицион муҳитда ёшларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида таклиф ва тақдимотлар тадбирида Бош вазир ўринбосарига миллий ишлаб чиқарувчи – “UzAutoMotors” аҳоли талабини қондира олмай, февралгача энг оммабоп машиналарни сотишни, яъни улар учун янги шартномалар тузишни тўхтатган бир вазиятда хориждан машина олиб кириш учун божларни пасайтириш керак эмасми, деган савол билан юзланди.
“Божларнинг масаласи қайта кўриб чиқилмоқда. Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласи бор. Бизда “регионал” иқтисодий савдо ташкилотлари билан алоқа, ҳамкорлик, интеграция қилиш жараёнлари кетмоқда. Шуларнинг доирасида ҳамма нарса кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, яна битта чорамиз бор: бир эмас, бир нечта автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз ишини бошламоқда. Албатта, бунинг ҳам ўзига яраша ижобий таъсири бўлади. Лекин умуман олганда, мен тўлақонли сизнинг айтмоқчи бўлган гапингизга қўшиламан. Ўзбекистонда монополия бўлиши керак эмас”, деб жавоб берди Умурзоқов.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 декабрь куни “UzAutoMotors” АЖ аҳоли орасида оммалашган Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti русумли автомобиллар учун янги шартномалар тузишни тўхтатди. Компания 2022 йилнинг февраль ойигача мавжуд шартномалар бўйича буюртмаларни етказиб беришини таъкидлади.
LiveБарчаси