Маиший газ баллонлари учун махсус постлар очилиши мумкин

Ўзбекистон

−

visibility2529 timer2 дақиқа

image

Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳудудида маиший газ баллонларини тўлдиришга мўлжалланган алоҳида постлар ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу орқали аҳолига баллонларни хавфсиз тўлдириш учун қўшимча имконият яратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аҳолига маиший газ баллонларини тўлдириш бўйича қўшимча қулайлик яратиш мақсадида тегишли ташкилотларга таклифлар киритилган. Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари ҳудудида ушбу хизматни хавфсиз амалга ошириш учун махсус жиҳозланган постлар ташкил этилиши мумкин.

“Ҳудудгазтаъминот” маълумотларига кўра, маиший газ баллонларини тўлдириш хизмати аҳоли учун чекланмаган. Амалдаги тартиб бўйича бундай хизмат тегишли хавфсизлик талабларига жавоб берадиган ва белгиланган тартибда рухсат олган махсус газ тўлдириш станциялари (ГТС) ҳамда шохобчалари (ГТШ) орқали кўрсатилади.

Республика бўйича LPG-Trade МЧЖ тасарруфига кирмайдиган 360 дан ортиқ газ тўлдириш станцияси ва шохобчаси мавжуд. Улар мустақил юридик шахслар томонидан бошқарилади ва аҳолига тегишли маиший газ баллонларини тўлдириш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида маиший газ баллонларини тўлдириш хавфсизлик нуқтаи назаридан тақиқланган. Ушбу талабни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик 2027 йил 5 февралдан кучга киради.

Ҳозирча 360 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчаси ва станциясининг ҳудудлар кесимидаги жойлашуви, шунингдек, улардаги хизмат нархлари ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг