AsadAlgo'нинг укаси орган ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзига “лезвия” тортди (видео)
3-саҳифа
−
29 Март
32624Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда AsadAlgo номи билан танилган марҳум блогернинг укаси ўзига "лезвия" орқали жароҳат етказгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 март куни кечаси Чилонзор туманида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман ИИО ФМБ ходимлари 7 нафар фуқарони тинчлантириб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун яқин орадаги ИИБга олиб бораётган вақтида, улар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатган. Айни пайтда ушбу фуқароларнинг айримлари номаълум моддадан мастлик ҳолатида бўлгани ҳам сезилган.
Ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
"2024 йилнинг 26 март куни ушбу фуқароларни судга олиб бориш учун чақиртирилган вақтда, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳовлисида (AsadAlgo номи билан танилган марҳум блогернинг укаси) Ш.А. жавобгарликдан қутулиш мақсадида, намойишкорона кўйлагини ечиб, оғзида бўлган писка (лезвия) бўлаги билан қорин ва қўл қисмини енгил кесиб, ўзига ўзи тан жароҳати етказган. ИИО ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида фуқародан "лезвия" олиб қўйилиб, оғир оқибатларнинг олди олинган", дейилади хабарда.
Билдирилишича, Ш.А.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган. Унга тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, у шу куннинг ўзида уйига кетган. Тиббий маълумотга кўра Ш.А.га "қорин олд деворининг кесилган жароҳатлари, чап қўл билак соҳаси кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.
Айни пайтда ҳолат туман прокуратураси томонидан ўрганилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси