Асад қулагандан сўнг Россия вакиллари илк бор Сурияга борди
Олам
−
28 Январь
5152Бугун, 28 январь куни Россия делегацияси Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига борди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ташриф Башар Асад президентликдан кетиб, декабрь ойида мамлакатни тарк этганидан кейин биринчи марта амалга оширилган.
“Делегация таркибига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Президентнинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев кирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг янги раҳбари ва “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” етакчиси Аҳмад Ҳусайн аш-Шара (Муҳаммад ал-Жўлоний ) Россия билан алоқаларни сақлаб қолиш ниятида эканини айтганди. Кейинчалик эса Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати Россия компанияси билан Тартус денгиз портини бошқариш бўйича келишувни бекор қилди.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




