Асад АҚШнинг таклифини рад этган – ОАВ
Олам
−
10 Декабрь
14222Сурия собиқ президенти Башар Асад мамлакатда можаро авж олишидан бир неча ҳафта олдин АҚШнинг Дамашқдаги санкцияларини бекор қилиш таклифини рад этган. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурия собиқ президенти Башар Асад ўз ҳокимиятини сақлаб қолишга ёрдам берадиган бир қанча янги таклифларни қатъиян рад этган.
“Хусусан, Қўшма Штатлар томонидан берилган таклиф Асадга ёрдам эвазига Америка санкцияларини бекор қилишдан иборат эди", дейилади хабарда.
АҚШ шартларига кўра, Асад Суриядаги қуруқлик йўллари орқали Эронни қуроллантиришни тўхтатиши керак эди. Бунинг эвазига Қўшма Штатлар Сурия ҳукуматига кўмак беришни ваъда қилган.
Суриялик дипломатга кўра, Асад Вашингтоннинг таклифини ўйлаб ҳам кўрмасдан рад этган.
WP нашрига кўра, Суриянинг яна бир хатолиги Туркия билан муносабатларни нормаллаштиришдан бош тортиши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриядаги мухолифат кучларни қўллаб-қувватлаб, “муаммоларсиз давом этишига” умид билдирган эди. Президентнинг таъкидлашича, Туркиянинг кетма-кет амалга оширган қўнғироқларга қарамай, Башар Асаддан мавжуд муаммоларни икки томонлама муҳокама қилиш таклифига ижобий жавоб бўлмаган.
LiveБарчаси