“Арсенал”нинг 4 та ўйинлик ғалабасиз серияси ниҳоясига етди
Спорт
−
03 Май 2023
2788“Арсенал” Англия Премьер-лигасининг сўнги турида “Челси”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 4 та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди.
Микел Артета шогирдлари АПЛ 34-туридан ўрин олган учрашувда ярим ҳимоячи ва жамоа сардори Мартин Эдегорнинг дубли ва Габриель Жезуснинг голи эвазига ғалабага эришди (3:1).
Лондонликлар учун бу ғалаба сўнгги бешта ўйиндаги биринчиси бўлди. Охирги марта “Арсенал” 1 апрель куни АПЛда ғалаба қозонганди, ўшанда Артета жамоаси ўз майдонида “Лидс Юнайтед”дан (4:1) устун келган.
“Лидс”га қарши баҳсдан кейин “Арсенал” уч марта - “Ливерпуль” (2:2), “Вест Хем” (2:2) ва “Саутгемптон” (3:3) билан дуранг ўйнади. "Манчестер Сити"га қарши баҳсда эса “канонирлар” имкониятни бой берди (1:4).
Айни дамда лондонликлар 34 турдан кейин 78 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги “Манчестер Сити” ҳисобида 76 очко бор, аммо Гвардиола шогирдларида қўшимча 2 та ўйин мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь