Арoқчи АҚШ билан музокаралар учун Уммонга жўнаб кетди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арoқчи АҚШ билан ядровий дастур бўйича музокаралар ўтказиш учун Уммон пойтахти Маскат шаҳрига жўнаб кетди. У бошчилигидаги Эрон делегацияси музокараларда иштирок этади. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағайига таяниб, “Al Arabiya” нашри хабар берди.

Бағайининг айтишича, учрашув ядровий масала бўйича адолатли ва ўзаро манфаатли келишувга эришиш мақсадида ўтказилмоқда.

У Эрон аввалги келишувлар бузилгани унутмаганини таъкидлаган. Шунингдек, Эрон ҳар доим халқ манфаатларини ҳимоя қилишини ва минтақада тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун дипломатияга таянишини билдирган.

Расмийнинг сўзларига кўра, Эрон музокаралар жараёнида воситачилик қилаётган дўстона қўшни давлатлар, жумладан Уммон билан ҳамкорликни юқори баҳолайди. 

Қайд этиш жоиз, Эрон ва АҚШ музокараларни аввалроқ Туркияда ўтказиши режалаштирилган. Туркия бир ҳафта давомида томонларни музокара столига йиғишга ҳаракат қилган. Бироқ, учрашув жойи Эроннинг талаби билан Уммонга кўчирилган. Жойнинг ўзгариши Эрон музокараларни фақат АҚШ билан икки томонлама тор форматда ўтказишга интилаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари ҳарбийлари Араб денгизи ҳудудида Эронга тегишли бўлган учувчисиз учиш аппаратини (дронни) уриб туширгани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Эрон музокара Арoқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг