Арнольд ёзда “Реал” футболчисига айланади
Спорт
−
09:42
487Мадриднинг “Реал” клуби “Ливерпуль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол журналисти Рамон Альварес де Мон Х саҳифасида маълум қилди.
Шартнома шартларига кўра, 26 ёшли инглиз футболчиси мавсум якунланганидан кейин “қаймоқранглилар” сафига ўтади ва шартнома имзолаш учун бонус сифатида 18-20 миллион евро атрофида пул олади.
Маълумот учун, Трентнинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 26 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда “қизиллар” сафида барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Альфонсо Девис “Реал”га ўтмаслиги хабар қилинганди.