Девис “Реал”га ўтмайди
Спорт
−
21 Январь
715Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячи Альфонсо Девис билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда “Sky Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, канадалик футболчи ва Мюнхен клуби 2030 йилгача бўлган шартнома имзолаш арафасида. Клуб футболчининг маошини оширишга қарор қилди ва йилига 15 миллион евро тўлашга тайёр. Яқин кунларда расмий янгилик эълон қилинади.
Маълумот ўрнида, Девис ва “Бавария” маош борасида келиша олмаётгани сабаб футболчи жамоадан кетмоқчи. Альфонсо жамоа таркибига 2019 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 24 ёшли ҳимоячининг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Реал” Девисни сотиб олиш борасида навбатдаги музокарани бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси