“Реал” Девис бўйича навбатдаги музокараларни бошлади

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Алфонсо Девис “Реал”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” шу ҳафта канадалик футболчи билан музокараларни бошлаган, у ҳалигача “Бавария”нинг келаси йили тугайдиган шартномани узайтириш шартларини қабул қилмаган.

“Реал Мадрид” музокаралар чоғида Девис учун кўрсатилган 50 миллион еврони тўламасликни режа қилмоқда. “Қаймоқранглилар” ўзи учун қулай бўлган шартлар асосида 23 ёшли ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи.

Маълумот учун, ортда қолган мавсум Девис “Бавария” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Transfermarkt”га кўра қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Алфонсо Девис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг