Арманлар этник тозаланишдан хавотирда. Озарбайжон қандай йўл тутмоқчи?

Олам

image

Қорабоғда яшовчи арман аҳолиси Озарбайжон этник тозалашни ўтказиши мумкинлигидан хавотир сабаб у ердан кўчиб кетмоқда. Бу ҳақда BBC маълум қилди. 

Унга кўра, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян аллақачон 40 минг оилани мамлакатга жойлаштириш режасини ишлаб чиққан. Пашинян Озарбайжонни Қорабоғдаги этник тозалашда айбласада, тинч аҳоли ҳозирча “тўғридан-тўғри хавф”га дуч келмаётганини айтган.

“Биз Тоғли Қорабоғдан 40 минг оилани қабул қилишга тайёрмиз”, дейди Арманистон Бош вазири.

Хабарда айтилишича, нефтга бой Озарбайжон арман миллатига мансуб аҳолини тинчлантириш учун қўлидан келганини қилмоқда. Хусусан, озиқ-овқат, ёқилғи ва “янги интеграция” ваъда қилинган.

“Ҳудудда яшовчилар кетишга мажбур бўлмаслиги мумкин, лекин улар қолишни ҳам истамайди. Бу ҳафта Озарбайжон армияси Хонкенди шаҳри томон юрганида, кўплаб тинч аҳоли қишлоқларни ташлаб кетди. Улар қариндошларининг аҳволи нима бўлганини билмайди”, дейилади хабарда.

Президент Илҳом Алиев Қорабоғ арманлари “ниҳоят енгил нафас олиши мумкин”лигини айтди. 

Маълумот учун, совет иттифоқи парчаланганидан кейин бу ердаги урушларда ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган. Биринчи уруш 1992-1994 йиллар оралиғида, Арманистон минтақани босиб олганида бўлган. Шунга қарамай, халқаро ҳамжамият Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олган.  2020 йилда эса минтақада 44 кунлик уруш бўлди. Унинг якунига кўра, Озарбайжон армияси мамлакатнинг 5 шаҳри, 4 та посёлка ва 286 та қишлоғини арман босқинчиларидан озод қилди. Озарбайжон Қуролли Кучларининг 2,9 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси ўз она юртларини озод қилиш учун курашда ҳалок бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилгани. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилгани ва 21 сентябрь куни эса Евлах шаҳрида Қорабоғ арман жамияти вакиллари Озарбайжоннинг масъул вакили билан учрашиб, музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Машҳура Имомова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озарбайжон Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг