Баку таслим бўлган арман аскарларига тегинмасликни ваъда қилди

Олам

image

Қорабоғдаги ихтиёрий равишда қуролини ташлаган арман аскарлари озод қилинади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди. 

“Ўз ихтиёри билан қуролини ташлаган аскарлар, биз очиқ эълон қилганимиздек, озоддир”, дейди Илҳом Алиев маъмурияти расмий вакили. 

Ҳожиев, шунингдек, ҳарбий-фуқаролик ҳамкорлиги концепцияси доирасида Озарбайжон ҳарбий ва фуқаролик ходимлари Қорабоғдаги тинч аҳолига ёрдам бераётганини ва ёрдам беришда давом этишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да мазкур тадбирлар тўхтатилди.  Кеча, 21 сентябрь куни Евлах шаҳрида Қорабоғ арман жамияти вакиллари Озарбайжоннинг масъул вакили билан учрашиб, музокара ўтказди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг