Арманистонда Қорабоғда ҳалок бўлганлар учун мотам юриши бошланди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Ҳукумат аъзолари бошчилигидаги бир неча минг Ереван аҳолиси бугун, 19 декабрь куни Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб, Республика майдонидан Ераблур ёдгорлик мажмуасига қадар мотам юришини бошлади. Бу ҳақда воқеа жойидан ТАСС мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, Пашинян Ҳукумат биносидан чиқиб кетаётганда, Республика майдонида одамлар ҳаддан ташқари кўп эди, полиция навбатчилик қилаётганди. Пашинян юришнинг бошида, унинг ортида юзлаб одамлар бор. Юриш қатнашчиларидан баъзилари Бош вазирни қўллаб-қувватловчи шиорлар билан чиқишмоқда, аммо Пашинян уларни бундай қилмасликка чақирмоқда. 

“Қарсаклар ва нутқларга ҳожат йўқ, келинг, индамай юрамиз”, дея Пашинян юриш бошида тарафдорларига мурожаат қилган.

Шу билан бирга, Пашиняннинг мухолифлари Бош вазирни мотам тадбирларида иштирок этишига тўсқинлик қилмоқчи бўлиб, Ераблурда тўпланган.

Арманистон Ҳукумати Қорабоғдаги жанг пайтида деярли 3 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Шунингдек, бедарак йўқолганлар ҳам бор, улар жанговар ҳаракатлар содир бўлган жойларда ва унга қўшни Жебраил, Физули ва Зангелан ҳудудларидан қидирилмоқда. Қидирув ишларида Россия тинчликпарвар кучлари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари иштирок этмоқда. Тоғли Қорабоғ ва унга қўшни вилоятларда жанговар ҳаракатлар тугаган кундан бери 969 кишининг жасади топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 19 декабридан бошлаб, Арманистонда Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made