Арманистонда уч кунлик мотам эълон қилинади
Олам
−
14 Декабрь 2020
9180Жорий йилнинг 19 декабридан бошлаб, Арманистонда Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилинади. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бу ҳақда халққа мурожаатида айтиб ўтди. Трансляция Ҳукумат раҳбарининг Facebook саҳифасида мавжуд.
“Эҳтимол, 19 декабргача ҳалок бўлган аскарларимизнинг барча жасадлари топилмаслиги мумкин, номаълум жасадлар кўплаб учраши ҳам мумкин. Аммо, менимча, бундай қарорни кейинроққа қолдириб бўлмайди”, дейди Пашинян.
Еревандаги мотам тадбирлари пайтида Республика майдонидан “Ералбур” қабристонигача кортеж ташкил этилади.
Бош вазир 19 декабрь куни Тоғли Қорабоғдаги жанглар тугаганига 40 кун тўлишини эслатди. Унинг таъкидлашича, марҳумларнинг жасадларини қидириш ва уларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.
Кейинроқ Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар пайтида йўқ қилинган Арманистон Қуролли Кучлари ҳарбий техникасининг нархи минимал ҳисобда 3,8 миллиард долларни ташкил этгани хабар қилинди.
LiveБарчаси