Арманистон Қорабоғдаги урушда қанча зарар кўргани маълум бўлди

Олам

image

Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар пайтида йўқ қилинган Арманистон Қуролли Кучлари ҳарбий техникасининг нархи минимал ҳисобда 3,8 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қилиш ва коммуникация маркази бўлими бошлиғи Аяз Мусеибов айтиб ўтди.

“Қорабоғ урушида йўқ қилинган Арманистоннинг ҳарбий техникаси ва ундаги харажатлар камида 3,8 миллиард долларни ташкил этади”, дейди Мусеибов. 

Унга кўра, жорий йилда Арманистоннинг ҳарбий харажатлар 716 миллион доллар этиб тасдиқланган.

“44 кун ичида Арманистон ҳарбий эҳтиёжлар учун йиллик харажатларидан 5,3 баравар кўп зарар кўрди. Ҳисоб-китоблар ва иқтисодий кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, Арманистоннинг амалдаги ҳарбий буджетининг ҳарбий инфратузилмасини тиклаш учун 38 йил вақт керак бўлади”, дейди у.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кеча, 12 декабрь куни мамлакат халқига қилган мурожаатида жорий йилнинг 27 сентябридан 10 ноябрга қадар давом этган тўқнашувларда Озарбайжон Қуролли Кучлари томонидан Арманистон армиясининг йўқ қилинган қурол-аслаҳалари ҳақида маълумот берди. Булар:

Танкга қарши қуроллар – 53 дона, “Смерч” – 4 дона, “Град” – 97 дона, “Ураган” – 2 дона, РСЗО – 1 дона, ТОС – 1 дона,  С-300 “Фоворит” зенит-ракета тизими – 7 та ракета, “Мудофаа” радиолокацион станцияси – 1 та,  “ТОР” зенит-ракета тизими – 5 та,  “Оса” зенит-ракета тизими – 40 та, “КУБ” зенит-ракета тизими – 4 та, “КРУГ” зенит-ракета тизими – 1 та, "Застава" зенит-ракета тизими – 14 та, С-125 зенит-ракета тизими – 2 бирлик, учувчисиз учиш воситалари – 22 та, Элбрус оператив-тактик ракета тизими – 2 та, баллистик ракета – 1 та, Точка-У ракета тизими – 1 та, радиоэлектрон жанговар техника – 5 та, “Р-142” қўмондонлик-штаб транспорти – 2 бирлик, “Небо-М” радар станцияси – 1 дона, турли радарлар – 7 та, “Репеллент” электрон уруш тизими – 4 та. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг