Арманистонда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлишди (видео)
Олам
−
19 Сентябрь
8272Арманистонда мамлакатнинг бир қанча фуқаролари ва Тоғли Қорабоғ аҳолиси томонидан тайёрланаётган қуролли тўнтариш орқали ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари етти кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Хавфсизлик ходимларининг сўзларига кўра, уларга 220 минг рубль эвазига Россияда уч ойлик амалиёт ўташни таклиф қилишган. Шу вақт ичида оғир қуроллардан фойдаланиш кўникмалари билан танишиш кераклиги айтилган.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, улар мамлакатга қайтганларидан сўнг жанговар вазифани бажаришлари керак бўлган. 2024 йил давомида улар бир қатор Арманистон фуқароларини ва Тоғли Қорабоғнинг собиқ аҳолисини шу тарзда ёллашган.
“Улар турли гуруҳларда Россиянинг Ростов-Дон шаҳрига боришган, кейин Россиядаги шериклари бошқа жойга кўчирилган ва у ерда дастлабки текширувдан, жумладан, полиграфиядан ўтиши керак бўлган. Уларнинг шахсий хусусиятлари ва сиёсий қарашлари, шунингдек, Арманистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқаларини аниқлашга киришилди”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, гуруҳнинг машғулотлардан мақсади Арманистонга қайтиш ва амалдаги ҳукуматни ағдариш, шу билан Арманистон Республикасини “покланиш ва қутқаришга чақириш” бўлган.
Арманистон хавфсизлик кучлари томонидан олиб борилган операция натижасида гумон қилинган 7 кишининг 3 нафари қўлга олинган, яна 4 нафарига қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 июнь куни Боливияда давлат тўнтаришига уриниш бўлиб ўтганди. Суньига бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакатнинг энг йирик шаҳри ва де-факто пойтахти Ла-Пасдаги марказий майдонни эгаллаб олди ва зирҳли машинада Президент қароргоҳи Кемадо саройига бостириб кирганди.Боливиядаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига раҳбарлик қилган, қуруқликдаги кучларнинг собиқ қўмондони, генерал Хуан Хосе Суньига эса олти ойга ҳибсга олинди.
LiveБарчаси